Автомашинани сотишда эр ёки хотиннинг розилик аризаси ҳам онлайн тарзда нотариал расмийлаштирилиши мумкин.
Ушбу ариза розилик берувчи эр ёки хотин томонидан “E-notarius.uz” ахборот портали орқали расмийлаштирилади. Бунда мурожаат қилиш учун исталган нотариус танланиши мумкин.
Агар эр ёки хотиннинг розилик аризаси нотариал тасдиқланган бўлса, у автомашинани олди-сотди шартномасини онлайн тарзда расмийлаштириш жараёнига автоматик равишда бириктирилади.
Илгари фақат прописка қўйишга розилик, вояга етмаган фарзандни чет элга чиқишига розилик аризаларини ва мажбуриятномаларини электрон расмийлаштириш имкони бор эди.