Тошкентдан Ҳиндистонга учган Россиянинг Газпром компаниясига тегишли авиваоператорнинг Falcon 10B самолёти радарлардан йўқолиб қолгани ҳақида хабар қилмоқда «AviaSpotter».
Самолёт радардан йўқолишидан аввал учувчилар техник муаммолар туфайли Тожикистонга самолётни қўндиришлари мумкинлиги ҳақида хабар қилишган. Ҳозирча самолётнинг қаерда эканлиги маълум эмас.