Ошқозон яраси пайдо бўлишига тўғри овқатланмаслик, узоқ вақт оч юриш, инсон саломатлигига зарар етказувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳамда кучли стресс ҳолатини бошдан ўтказиш ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Шу боис соғлиқ учун зарарли маҳсулотлар, ҳазм бўлиши оғир бўлган ўта ёғли, хом пиширилган таомлардан сақланиш керак.
Ошқозон яраси бор инсонлар эса, парҳез қилишга қатъий киришиши талаб этилади. Агар тавсия этилмаган таомларни истеъмол қилса, уларнинг аҳволи янада оғирлашади.
Аксинча даволаниш билан парҳезни бирдек олиб борса, тезроқ соғайиши мумкин. Аввало, бундай беморларга таомларни ўта иссиқ ёки совуқ ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.