Беруний туманидаги электромобиль автосалони ёниб кетди

Кеча, 24 январь куни соат 20:17 да маҳаллий ФВБга Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Тўрткўл шох кўчасида жойлашган электромобиль автосалонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:48 да ўраб олинган ва соат 21:08 да ўчирилган. Ёнғинда ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғин натижасида автосалоннинг 90 кв.м. майдонда том қисми ва бир дона “BYD” электромобили ёниб зарарланган. (https://t.me/MCHSUzbek/21627)
Ҳозирда ёнғин сабаб ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.