BYD компанияси Шавкат Мирзиёевга машина совға қилди

BYD компанияси Ўзбекистонга 10 мингинчи автомобилини етказиб берганининг рамзи сифатида Шавкат Мирзиёевга YANGWANG U8 автомобилини ҳадя қилди.

Давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шэнчжэн шаҳрида Хитойнинг етакчи BYD компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида компания ютуқларига бағишланган кўргазма, автомобиллар ва бошқа турдаги техникаларнинг ишлаб чиқарилаётган ва истиқболли моделлари, компаниянинг янги технологиялари ва илғор ишланмалари намойиши бўлиб ўтди.

У ерда Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.