Ўзбекистон дунёда Chevrolet’нинг АҚШдан кейинги иккинчи йирик бозорига айланди. Бу ҳақда UzAuto Motors ўз саҳифасида маълум қилди.
Келтирилишича, Ўзбекистон 2023 йилда бозоридаги 370 мингга яқин автомобил сотуви билан Chevrolet жаҳон савдо рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган.
«Бу кўрсаткич сўнгги бир неча йил ичида мамлакатда автомобил маркаларига бўлган юқори талабнинг натижаси бўлиб, ягона GEM платформаси асосида янги Chevrolet Tracker ва Оnix автомобилларини ишлаб чиқаришни муваффақиятли йўлга қўйилгани муҳим омил бўлди», дейилган хабарда.
Chevrolet сотуви бўйича жаҳон рейтингида ТОП-5 талик давлатлар:
АҚШ – 1 миллион 716 минг 268 та;
Ўзбекистон – 369 минг 980 та;
Бразилия – 327 минг 781 та;
Мексика – 172 минг 66 та;
Хитой – 168 минг 830 та.