Наманганда 76 та қоидабузарлиги бор ҳайдовчи қарийб 31 млн жарима тўлади

МИБнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан кўп миқдорда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчидан жарималар ундирилган. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тақдим қилган маълумотга кўра, ҳайдовчи 76 та қоидабузарлик қилиб, жарималарни вақтида тўламай келган.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи ўзи бошқарувидаги машинада асосан тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ҳамда йўл чизиқларини босиб ҳаракатланиш билан боғлиқ қоидабузарликларни содир қилиб келган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ҳайдовчи 30,8 млн сўм жаримани тўлаб, қарздорликни тўлиқ бартараф қилган.