Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакетини тасдиқлади. Санкциялар жорий қилинган корхоналар орасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган 3 та компания — “Alfa Beta Creativ” МЧЖ, “GFK Logistics Asia” МЧЖ ва “Mvizion” МЧЖлар жой олган.
Бунгача “Alfa Beta Creativ” МЧЖ ва “GFK Logistics Asia” МЧЖлар Россия ҳарбий саноатини қўллаб-қувватлашда гумонланиб, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Япониянинг қора рўйхатига киритилган. “Mvizion” МЧЖ эса Буюк Британия ва АҚШ ҳукуматининг қора рўйхатидан жой олгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
Маълумот учун, “Alfa Beta Creative” – 2022 йил 6 июнда рўйхатга олинган. Устав капитали – 2 млн сўм. Асосий фаолият йўналиши – “бошқа турдаги офис техникалари ва ускуналарининг улгуржи савдоси”. Юридик манзили – Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 16A. Ягина таъсисчиси ва раҳбари – Грабилин Олег Валериевич
“GFK Logistic Asia” – 2018 йил 28 мартда рўйхатга олинган. Устав капитали – 200 млн сўм. Асосий фаолият йўналиши – “қуруқлик транспорти соҳасидаги хизматлар”. Юридик манзили – Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 16A. Таъсисчилари – GFK Logistic Asia (80 фоиз) ва Грабилин Олег Валериевич (20 фоиз).
“Mvizion” – 2022 йил 14 июнда рўйхатга олинган. Фаолият тури сифатида электрон ва телекоммуникацион ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси билан шуғулланиши кўрсатилган. Ташкилотнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари сифатида Игорь Николаевич Иевлев қайд этилган. Айни вақтда давлат реестрида ушбу корхона тугатилаётгани қайд этилган.