Бухорода газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди

Бугун, 1-март куни соат 08:57 ларда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, “Ёшлик” МФЙ, Алпомиш кўчасида жойлашаган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобил эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги таҳмин қилинмоқда.

Чақнаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган.

Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида халок бўлган ва яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.