Қозоғистон Вазирлар маҳкамаси раҳбари Олжас Бектенов март ойида Москва ва Тошкентга ишчи ташрифлар уюштириб, икки мамлакат бош вазирлари билан учрашади, деб хабар бермоқда “Zakon.kz”.
Россиялик ҳамкасби билан у савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Қозоғистон ва Россия президентлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилади.
Ўзбекистон бош вазири билан эса савдо-инвестициявий ҳамкорлик, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт-логистика соҳаларидаги шерикликни ривожлантиришни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
“Бу Бектеновнинг чет элга Қозоғистон бош вазири сифатидаги илк ишчи ташрифлари бўлади”, — дейилади хабарда.