Зойир Мирзаев тўрт тумандаги маҳаллалар учун 4 млрд. сўм ажратди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «Обод маҳалла», «Обод кўча» ва «Обод хонадон» дастурлари доирасида тасдиқланган «Йўл харитаси» учун 4 млрд. сўм ажратди.

Ҳоким фармойишида маълум қилинишича, маблағ Оққўрғон, Янгийўл, Қуйи Чирчиқ ва Оҳангарон туманлари бюджетига йўналтирилади. 

Фармойиш иловасига кўра, маблағлар Янгийўл тумани «Ниёзбош» маҳалласи, Оққўрғон тумани «Навбаҳор» маҳалласи, Оҳангарон тумани «Шодмалик» маҳалласи, Қуйи Чирчиқ тумани «Мингчинор» маҳалласидаги ишлар учун сарфланади. Тўртта маҳаллага мос равишда 1 миллиард сўмдан берилади.

Пуллар маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, долзарб муаммо ва камчиликларни бартараф этишга йўналтирилади.