Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиевнинг маълум қилишича, 2013 йил 29 июлда қабул қилинган (2495-сонли буйруқ) озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг Ички тартиб қоидаларига кўра маҳкумларнинг кун тартиби қуйидагича:
- Эрталаб ўриндан туриш – соат 6:00;
- Ҳожат, ювиниш ва жисмоний тарбия – 15 дақиқа;
- Ётоқ жойини йиғиштириш – 10 дақиқа;
- Эрталабки ва кечки рўйхатдан ўтиш – 30 – 40 дақиқа;
- Нонушта – 20 дақиқа;
- Тушлик – 30 дақиқа;
- Кечки овқат – 30 дақиқа;
- Ишга олиб чиқиш – 20 – 30 дақиқа;
- Ишдан олиб қайтиш – 20 – 30 дақиқа;
- Иш вақти – 8 соат (тарбия колониялари учун 6 соат);
- Бўш вақти – 1 соат;
- Таълим, оммавий-маданий тадбирларда қатнашиш – 1 соат (жадвал бўйича);
- Ётишга тайёрланиш – 10 дақиқа;
- Ухлаш вақти – 8 соат.