Ҳар 100 оилага 349 та телефон тўғри келмоқда

Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилнинг январ-декабр ҳолатига, 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони ўртача 349 тани ташкил этди.

Маълумот учун бу кўрсаткич:

2010- йилда –145 тани;

2015- йилда – 234 тани;

2020- йилда – 287 тани ташкил этган.

2015 йилдан 2020 йилгача кўрсаткич 5 йил ичида деярли ўсмаган бўлсада, 2020 йилдан 2023 йилгача 3 йил ичида оилаларга тўғри келаётган телефонлар сони қарийб 100 тага кўпайган.