Таниқли эксперт Шоҳида Ибрагимова халқаро рекордни янгилади

Ўзбекистонлик таниқли эксперт Шоҳида Ибрагимова молиявий саводхонликдан дарс бериб, 2 ойда 300 нафар ўқувчини натижага чиқаргани учун “InterRecord“ халқаро рекордлар китобига кирди. Ушбу китоб «Гиннес»нинг алтернативи муқобили ҳисобланади.

Қайд этилишича, у ушбу дарсларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра, мамлакатимиздаги оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда бандлигини янада ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, гендер тенглигини таъминлаш мақсадида ташкил этган.

Бундан ташқари у, аввалроқ, мактабларда “Молиявий саводхонлик фани”нинг киритилишини сўраб Ўзбекистон Президентига таклиф билан чиққанди. Ҳозирги кунда 8, 9, 10, 11-синфларга молиявий саводхонлик фанлари ўтилмоқда.

Шоҳида Ибрагимова Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори маслаҳатчисидир. Унинг кўп йиллик меҳнат ва интилишлари инобатга олиниб, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.