“Новости Кашкадарьи” Телеграм-канали муаллифи қизнинг акаси билан суҳбатлашди. Ўлдирилган аёлнинг акаси 4 март куни Зарина Таиландга дам олишга учиб кетиши керак бўлганини айтди. Бироқ, эртаси куни, 5 мартда, уларга номаълум сабабларга кўра, у Ҳиндистондаги меҳмонхоналардан бирига жойлашган.
Охирги марта у оиласи билан 13 март куни эрталаб боғланиб, онасига жойлашган жойи ҳақида айтиб, хона деразасидан манзарани кўрсатган. Бироқ ўша куни тушга яқин Зарина жонсиз ҳолда топилган.
“У онамга меҳмонхонада эканлигини, хонасининг деразасидан ташқаридаги манзарани видеода кўрсатди”, – дейди Шуҳрат.
Оила дастлаб ижтимоий тармоқларда унинг ўлими ҳақидаги хабарларга шубҳа билан қараган, бироқ элчихона билан боғланиш уларнинг сўнгги умидларидан ҳам маҳрум қилган. Шуҳратнинг сўзларига кўра, унинг синглисини қаттиқ калтаклашган ва ёстиқ билан бўғишган. Ҳозир оила жасадни уйига олиб бориш учун керакли маблағни йиғишга ҳаракат қилмоқда, хайрия йиғимин ташкил этилган ижтимоий тармоқлар орқали қариндошлари ва дўстларидан фаол ёрдам сўрашмоқда.
Заринанинг 7 ёшли қизи қолган, у ҳозир Қаршида.