Тошкентда 15 ёшли ўқувчи қизга тегажонлик қилган такси ҳайдовчиси беш суткага қамалди.
Тошкент шаҳрининг Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 12 март куни бўлиб ўтган йиғилишида 21 ёшли такси ҳайдовчисига нисбатан 15 ёшли йўловчига жинсий зўравонлик қилгани учун ҳукм чиқарди. Суд ҳукми билан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (жинсий зўравонлик) билан беш сутка қамоқ жазоси тайинланди, шунингдек, ҳар бир кун учун асосий ҳисобланган сумманинг 15 фоизи (51 минг сўм) миқдорида жарима белгиланди.