Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарзлари 867 миллиард сўмдан ошди.
2024-йил 1-март ҳолатига кўра, ишлаб чиқариш соҳасидаги 854 та ташкилотнинг давлатдан 867,2 миллиард сўмлик солиқ қарзи мавжуд эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси хабар берди.
Шундан 198,5 миллиард сўми ёки 22,8 фоизи 10 та ташкилот ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар бўйича ишлаб чиқариш соҳасидаги ташкилотларнинг солиқ қарзи бўйича ТОП 3 талиги қуйидагича:
- Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро инспексияси – 429,7 млрд.сўм;
- Тошкент вилояти – 93 миллиард сўм;
- Фарғона вилояти – 52,6 млрд.сўм.