Қулаган кўприк бўйича муносабат билдирилди


Аввалроқ Ургут тумани Узунсой маҳалласидаги кўприкни сел олиб кетгани тўғрисида
хабар қилган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан расми муносабат билдирди.

Ушбу кўприк 1974 йилларда маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, айни кунларда ҳудудларда кузатилаётган мавсумий ёғингарчилик оқибатида сойнинг қирғоқ қисми ювилиши натижасида кўприк устидаги юк кўтарувчи конструкциялар пастга қулаб тушган. Сойдан  ҳеч қандай кучли сел оқими оқиб келмаган ва атрофдагиларга зарар етмаган.

Ҳозирда туман ҳокимлиги ташаббусибилан кўприкни қайта тиклаш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига қисқа фурсатларда фойдаланишга топшириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.