Британиялик олимлар ўпка саратонига қарши биринчи вакцинани яратмоқда

Британиялик олимлар ўпка саратонига қарши дунёдаги биринчи вакцинани яратмоқда. У касалликнинг 90% ҳолатларининг олдини олиш мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Қайд этилишича, препарат AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасига ўхшаб ишлайди, яъни ўпкадаги саратон ҳужайраларини йўқ қилиш учун тананинг иммун тизимини фаоллаштиради.

Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ олимлари йўғон ичак ва ошқозон ости бези саратонининг такрорланиш эҳтимолини 86 фоизга камайтирадиган, шунингдек, иккиламчи ўсмаларнинг ўсишини сезиларли даражада секинлаштирадиган экспериментал вакцинани ишлаб чиққан эди.