«Мона Лиза»ни портлатмоқчи бўлишди

Париждаги Лувр музейи Леонардо да Винчининг машҳур «Жоконда» («Мона Лиза») асари портлатиб юборилиши мумкинлиги ҳақида таҳдидли хабар олди.

Номаълум шахслар: «Мона Лиза»ни ва бошқа шедеврларни портлатамиз. Шунчаки огоҳлантирамиз: 100 кг С4 катта зарар келтиради», деб ёзишган.

Лувр дарҳол Мудофаа вазирлиги ва Маданият вазирликларининг навбатчи агентларига музейни текшириб чиқишни буюрди. Бутун музейни титкилаб, шубҳали бирон нарса топишолмади.