БМТ Бош Ассамблеяси сунъий интеллект бўйича резолюция қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ва қўллашни глобал тартибга солиш бўйича биринчи резолюцияни қабул қилди.

«Барқарор ривожланиш учун суний интелектнинг хавфсиз, ҳимояланган ва ишончли тизимларидан фойдаланиш» бўйича ҳужжат АҚШ томонидан ишлаб чиқилган ва 120 давлат унга ҳаммуаллифлик қилди.

АҚШнинг БМТ даги доимий вакили Линда Томас-Гринфилднинг қайд этишича, дунё мамлакатлари “сунъий интеллектни бошқаришга ва у одамларни бошқаришига йўл қўймасликка қарор қилди”.

У шунингдек, сунъий интелектнинг кўлами кенгайиши билан юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар барчага бирдек таалуқли бўлишини таъкидлади.

13 март куни эса Европа парламенти (ЕП) сунъий интеллектдан (СИ) фойдаланишни тартибга солувчи дунёдаги илк қонунни маъқуллади. Ҳужжатни 523 киши маъқуллади, 46 нафари қарши овоз берган бўлса, 49 нафари бетараф қолган.

Ташаббуснинг мақсади — “асосий ҳуқуқлар, демократия, қонун устуворлиги ва екологик барқарорликни юқори хавфли сунъий интеллектдан ҳимоя қилиш, шунингдек, инновацияларни рағбатлантириш ва Европани бу соҳада етакчи қилишдир”, дейилади ЕП хабарида.

Оқ уй “Суний интеллект соҳасидаги ҳуқуқлар тўғрисида концепция”ни (“Blueprint for an AI Bill of Rights”) қабул қилди, бу эса жамиятни СИ билан боғлиқ таҳдидлардан ҳимоя қилувчи, сунъий интеллектнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши жараёнида технологияларни жавобгарлик билан инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан фойдаланишга ёрдам бериш учун мўлжалланган.