Испания Олий суди Telegram платформаси муаллифлик ҳуқуқи билан билан ҳимояланган контентни муаллифнинг рухсатисиз тарқатгани ҳақидаги келиб тушган шикоятдан сўнг платформани вақтинчалик блоклашга қарор қилди.
Душанба кунидан бошлаб мамлакатда Telegramʼдан фойдаланиш мутлақо тўхтатилади. Telegram ижтимоий тармоғи Испанияда энг кўп ишлатиладиган платформалар орасида тўртинчи ўринда туради.