Москванинг Шереметево аэропортидан парвоз қилиши керак бўлган самолёт бортида бомба борлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Маълум қилинишича, Ереванга учаётган йўловчи аёл рюкзагида бомба борлигини айтди.
Ҳодиса ҳақида мамлакат хавфсизлик кучларига яқин телеграм каналлари хабар берди. Кейинроқ РИА нашри аэропорт матбуот хизмати баёнотига таяниб тасдиқлади.
ОАВ маълумотларига кўра, гап 14:30 да парвоз қилиши керак бўлган рейс ҳақида кетмоқда.
«Зарур чоралар кўрилмоқда. Биз, ҳозирча, ҳодисанинг ўзини тасдиқлаймиз», – дея аэропорт вакилидан иқтибос келтиради РИА.