Тўғри овқатланиш инсон умрини узайтиради

Узоқ умр кўрадиган инсонларнинг аксарияти кам овқатланади, чунки ортиқча вазн турли хасталиклар, жумладан юрак ва қон-томир касалликларини келтириб чиқаради.

Шу сабабли таомланишда жуда тўйиб овқат ейиш керак эмас. Тўйинганлик ҳисси мияга тезда етиб бормайди.

Шунингдек, танангиз сифатли ва фойдали озиқ-моддаларга эҳтиёжи борлигини унутманг. Кўпроқ мева ва сабзавотлар, кўкатлар, оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг.

Нима бўлганда ҳам, инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотлардан ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг.

Газли ичимликлар ўрнига тоза сув ичишга одатланинг. Зеро сув метаболизмни яхшилаш воситаларидан бири ҳисобланади.