Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолидан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймасликни сўрамоқда.
“Ноқулай об-ҳаво билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига ёки мурожаатни Xalq Nazorati портали ва иловаси орқали юбориш имконияти мавжуд» — дейилади хабарда.