Аммо бу ҳолат мактаб маъмурияти томонидан бир мунча муддат сир тутилиб келинаётган эди.
Ангрен шаҳрида 2008 йилда туғилган ўсмир ўзидан икки ёш катта бола билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида икки ўқувчи ўртасида содир бўлган жанжал оқибатида улардан бири вафот этди, дея хабар қилди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 20 март куни соат тунги 23:30 лар атрофида Ангрен шаҳрида яшовчи, умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси М.Д. 2006 йилда туғилган О.А. билан ўзаро жанжаллашган.
О.А. ушбу жанжал сабаб олган тан жароҳатлари оқибатида соғлиғи ёмонлашиб вафот этган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Шу ўринда мазкур ҳолат дарсдан ташқари, тунги вақтда содир бўлганлигини эслатиб ўтамиз», — дейилади хабарда.