Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Маърифат тарғиботчилари” жамияти томонидан “Устоз” лойиҳасига ташкил этилди. Унинг навбатдаги меҳмони сиёсатшунос Нарзулла Жўраев бўлди.
Тарихчи ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга тўхталиб ўтди. Унга кўра, аҳолининг кўпайиши нормал ҳолат. Бу миллат давом этишидан сигналдир.
“Айрим олимлар Европа цивилизация тугади деган қарашларни илгари суришяпти. Бунга асосий сабаб одоб-ахлоқ билан боғлиқ. Бизда эса ҳамон уларга ҳавас қилаётганлар бор.
Яхши ҳамки бизда аҳоли кўпайяпти. Буни нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Аксарият шахслар буни камайтиришга чақириқлар билан чиқяпти. Ахир бу миллат давом этишининг бир омили-ку. Фақатгина биз ёшларга тўғри тарбия беришимиз ва уларга тўғри йўлга йўналтиришимиз керак. Бунга давлат зиёлиларга суяна олиши лозим.
Афсуски, бизда маънавий ва профессионал жиҳатдан соғлом бўлмаган зиёлилар ҳам бор. Ахир фанни ва жамиятни ривожлантириш зиёлилар қўлида. Агар зиёлилар ахлоқсиз ва билимсиз бўлса бу миллатнинг фожиасидир”, дейди Нарзулла Жўраев.