27 март куни «Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2024 йил 1 октябргача таълим соҳасидаги атамаларнинг халқаро даражада қабул қилинган атамаларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда «Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати» ишлаб чиқилади.