Ўзбекистондаги Телеграм каналлар эгалари монетизациядан пул топиши мумкин бўлди

Телеграм канал эгалари учун расман монетизация дастурини тақдим этди. Бунда канал маъмурлари ўз каналларида пайдо бўладиган рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олишлари мумкин бўлади.

Тўлов фақат рақамли криптовалюта – TON’да амалга оширилади. Канал созламаларида статистикани кузатиш мумкин. Янги турдаги реклама пайдо бўлади, уни жойлаштириш учун TON тўланади.

Монетизация дастури Россия, Украина, Фаластин, Германия ва Исроилда ҳозирча ишламайди.