1 апрелдан қонунда нималар ўзгаради?

1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга киради

Жумладан: 

— Банк устав капиталининг энг кам миқдори оширилади

— Айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади 

— Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида айрим хизматлар кўрсатилади 

— Номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда рағбатлантирилади 

— Туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари сертификатланади 

— Айрим тадбиркорларга субсидия берилади 

— “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади 

— “Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси доирасида энг яхши медиа маҳсулотларга пул мукофоти берилади 

— Давлат харидлари доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференцияси берилади 

— Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади 

— Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтингига қараб берилади.