Бугун Тошкентнинг учта туманида “свет” ўчирилади

2 апрель куни Тошкент шаҳрининг Бектемир, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.

Бектемир тумани: “Абай” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Учтепа тумани: “Зарафшон” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: “Алишеробод”, “Темурийлар” ва “Ижодкор” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.