Орамизда мазкур сўзларнинг “қурбонлари” кам эмас.
Кибержиноятчилар буни қандай амалга оширишмоқда? Бу саволга тергов органлари ходимлари қуйидагича жавоб бермоқда:
Биринчи навбатда, улар сизнинг пластик картангизнинг ўн олтита рақамини ва амал қилиш муддатини кўча-кўйда, терминал, банкоматлар ёки савдо шохобчаларида кўриб ёдлаб олишади;
Кейин картангиз рақамларини ўзларининг телефонидаги мобил иловага киритиб, сизнинг телефон рақамингизга “картага рухсатсиз кирилиши” тўғрисидаги хабарнома юборилишига эришишади ва бу билан сизда хавотир туйғусини уйғотишиб, қўрқувингиздан самарали фойдаланишади. СМС хабарни ўқишингиз билан сизга турли рақамлардан қўнғироқ бўлади.
Учинчи қадамда, сизга жуда хушмуомулалик билан нотаниш йигит ёки қиз ўзини “Cлиcк” иловаси серверининг ходими эканлигини маълум қилади. Одатда, ушбу “ходим”лар рус тилида бенуқсон гапиришади;
Таништирув тамом бўлганидан сўнг, улар сизнинг банк картангизга кибержиноятчилар ҳужум қилишиб, картангизга боғланишга уринишмоқчи бўлганини, айнан қандай русумдаги телефон воситасидан уланишликка ҳаракат қилишганлигини айтганда, сиз СМС хабарномани қайта ўқиб, ҳақиқатан улар айтган телефон русумидан киберҳужум уюштирилганлигини кўриб, уларга батамон ишонасиз;
Шундан сўнг, жиноятчи сервер хизматларини таклиф қилишга киришади. “Биз ўз мижозларимизни ҳимоя қиламиз, бунинг учун сизга юборилган махсус кодни айтиб турсангиз кифоя! Қолганини ўзимиз бажарамиз”;
Сиз эса албатта бу гапларга ишониб, бир неча ойдан дам, буён йиққан ойлик маошингизни ҳимоя қилиш учун тиришасиз ва “махсус код” ни қўш-қўллаб айтиб юборасиз;
Жиноятчилар кодни қўлга киритиб, ўз мақсадига эришган “ходим” банк картангиз ҳимояси кучайтирилганлигини билдириб, сизга ҳамкорлик учун ташаккур эълон қилиб, суҳбатни узиб қўяди.
Қилган ишингиздан хурсанд бўлиб, шундай жонкуяр “ходимлар”нинг борлиги учун дуо қилиб ўтирган вақтингизда, яна бир бор СМС хабар сизни йўқлайди. Уни очиб кўриб ўқиган вақтингизда, ўша ойлаб йиққан пулингиз бошқа ҳисобга ечиб олинганлигини кўрасиз, албатта. Дуоларингизда бўлган ходимларнинг телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни фойдаси йўқ. Рақам ўчирилган деган бир хил жавоб олаверасиз.
Шундагина ўзингизни жабрдийда ҳис қиласиз-у, лекин фойдаси тегмайдиган афсусларни кўнглингиздан ўтказасиз.
Шундай экан, доимо огоҳ бўлинг!
Бизни кузатишда давом этинг!