Андижон вилоятида ЙТҲда икки ҳайдовчи ҳалок бўлди

Cobalt ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиққан ва ўз йўлидан келаётган Damas’га урилган.
2024 йил 4 апрел куни соат 15:30 ларда А 373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтган қисмида 22 ёшли ҳайдовчи Cobalt билан қувиб ўтиш қоидасини бузиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтган.

Оқибатда Cobalt ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Damas билан тўқнашган. Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва ўзи билан бир йўналишда ёнма-ён келаётган, «Москвич-412»га бориб урилган.

Cobalt ва Damas ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай уларнинг иккиси ҳам вафот этган.