Хабарингиз бор, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинемотография агентлиги ҳамда «Маърифат тарғиботчилари» жамияти ҳамкорлигида «Бир бўлсак — ягона ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида «Кинокарвон» Сирдарёда бўлиб турибди.
Карвоннинг иккинчи кунида меҳмонлар Оқолтин тумани фуқаролари билан учрашдилар. Тадбирда 300 нафардан ортиқ ёш-у қари иштирок этди. Унда «Маърифат тарғиботчилари» жамияти аъзоси Раъно Ўрозова миллий қадриятлар ҳақида сўз юритди.
«Тадбиркорлик ва ишбилармонлик билан бир қаторда уйда ўтириб фарзандларига қадриятларни етказиб берувчи ҳамда ўз маслаҳатларини аямайдиган аёллар ҳам аслида давлатимиз сиёсатини қўллаб-қувватлашмоқда. Ахир қадриятларни авлодларга етказиб бериш ҳам катта масъулиятдир.
Аслида каби аёллар шедевр — хазинадир. Улар миллийликни ёшларга етказиб бериш жараёнида ҳалқа бўлади.
Дейлик Наврўз каби миллий байрамларда йиғилганимизда ўзлигимизни намойиш қийиш учун атлас ва адраслар киямиз. Чет элга сафарга чиқсак ҳам айнан миллий либос ва аксесуарларимиз билан барчадан ажралиб турамиз. Хориждан келган меҳмонлар ҳам асосий диққатини айнан шуларга қаратиши бекорга эмас», дейди жамият аъзоси.