АОКА Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижаларини эълон қилди
2023 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 131 нафар матбуот котиби фаолияти баҳоланган.
Баҳоланган жами 131 та ташкилот ва идоранинг –
29 нафар матбуот котиби (22,1%)нинг иш натижалари юқори;
59 нафари (45%)ники ўрта даражада;
39 нафари (29,8%)ники қониқарли;
4 нафари (3,1%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.
2019 йилдаги биринчи баҳолаш билан солиштирганда матбуот котибларининг фаолияти самарадорлигида жиддий ўсиш кузатиб келинмоқда. Масалан, юқори даражада баҳоланган матбуот котиблари улуши 8,8 дан 22,1 фоизгача, сон жиҳатдан эса 3,6 баробар ўсгани маълум қилинган.