Тил сертификати учун қўйилган талаб ОТМларга жиддий зарар келтирди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Президентнинг 2021-йил 19-майдаги ПҚ–5117-сон қарори бўйича тўлдирилган ТСТБ ҳисоботи эълон қилинди.

Унга кўра, тил сертификати талаби натижасида магистратура учун ажратилган квоталар очиқ қолганлиги туфайли олий таълим муассасалари учун юзага келган молиявий йўқотишлар 2021–2023- йиллар оралиғида жами 206 млрд 435 млн сўмни ташкил этган.

Бу борада молиявий йўқотишлар 2021-йилда 18 млрд 690 млн сўмни, 2022-йилда 101 млрд 865 млн сўмни, 2023-йилда 85 млрд 880 млн сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, тил сертификати талаби натижасида магистратура учун 2021-йилда 20,7 фоиз квота очиқ қолган бўлса, 2022-йилда 80,2 фоиз, 2023-йилда 62,6 фоиз квота очиқ қолган.

Шунингдек, ҳужжат топширган ёки талабгорлар сони сўнгги 3 йилда 12,5 бараварга камайган.