Тошкентда диний экстремизм ва терроризмга қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.

Куни кеча Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Гумондор шахслар қўлга олинмоқда.