Россияда судланган мигрантлар учун мамлакатга киришни умрбод тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Судланган мигрантлар учун жиноят тоифасидан қатъи назар, Россияга киришга умрбод тақиқ қўлланилиши мумкин — деб хабар бермоқда «Известия» нашри.

Нашрнинг маълум қилишича, бундай қонун лойиҳаси Давлат Думасига тақдим этиш учун Леонид Слутский бошчилигидаги ЛДПР фракцияси томонидан тайёрланган.

“Ҳозирги вақтда миграция сиёсатида судланган чет эл фуқароларига нисбатан маълум муддатга Россия Федерацияси ҳудудига киришнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Қонун чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Россия Федерациясида бўлишининг исталмаганлиги тўғрисида қарор қабул қилиш имкониятини, шу жумладан қамоқхонада бўлганларнинг киришини тақиқлаш учун асос бўлишини белгилайди», дейилади «Известия» нинг қонун лойиҳасига тушунтириш хатида.

Унда қайд этилишича, амалиётга кўра, чет эл фуқаросининг бўлишининг исталмаганлиги тўғрисидаги қарор судланганликни олиб ташлаш муддатига тенгдир. Кичик ва ўртача оғирликдаги жиноятлар учун мамлакатга киришни тақиқлаш жазони ўтаганидан кейин уч йил, оғир жиноятлар учун – саккиз йил, ўта оғир жиноятлар учун – 10 йил муддатга амал қилади.