Ернинг магнит майдони ўсимликларнинг ташқи муҳит стрессларига мослашишга ёрдам беради

Россия ФА амалий Физика институти олимлари Ернинг электромагнит майдони ўсимликларда ҳимоя таъсирини ривожланишига ёрдам беришини аниқладилар.

Электромагнит муҳит сайёрада ҳаёт пайдо бўлишидан олдин шаклланган. Ва табиийки, эврилишларда барча тирик организмлар, хусусан ўсимликлар ҳам шу шароитда ривожланган. Муҳим биологик жараён бўлган фотосинтез сайёрадаги энергия ва кислороднинг асосий манбаидир.

Ернинг келгусида электромагнит муҳит шароитида ўсимликлар билан қандай ўзгаришлар бўлишини тушуниб етиш зарур. Шунинг учун олимлар иқлим ўзгариши натижасида шимолда музлар эриб, буғдой экиш учун қулай бўлган ерлар «очилиши»дан келиб чиқиб, айнан магнит майдонларининг буғдой ўсимликларидаги ёруғлик реакцияларига таъсирини ўрганишган.

Магнит майдони ўсимликларнинг физиологик жараёнларини янада самарали «яхшилаш» ҳамда уларнинг кескин ўзгарувчан шароитларга мослашишига ёрдам беради. Бошқача айтганда, геомагнит фаоллик ортиши ўсимликларда стресслар четлаб ўтишга бўлган мойилликни ҳам оширади.

Ўтмиш эврилишлари яъни биосферанинг дастлабки шаклланиш даврларида Ерда чақмоқлар жуда ҳам кўп кузатилган муҳитда флора олами барқ уриб яшнаган. Табиийки ўша пайтда геомагнит қўзғалишлар ҳам хозирдагидан кўпроқ ва кучлироқ бўлган.