Фирибгарлар яқинларингиз овозида қўнғироқ қилишмоқда!



«Сўнгги кунларда Тошкент вилояти ҳудудида фуқароларга телефон орқали бирор яқин кишиси овозида қўнғироқ қилиб, бахтсиз ҳодиса рўй берганлигини айтиб алдов йўли билан пулларни ўзлаштиришга уринишлар аниқланмоқда», — деб огоҳлантирмоқда Тошкент вилояти ИИББ.

Маълум қилинишича, жуда кўпчилик бундай ёлғонларга чув тушган.

Агар сизга номаълум шахслар қўнғироқ қилиб, яқин қариндошингиз автоҳалокат ёки бошқа нохуш ҳодисага сабабчи бўлганлигини айтиб, шошилинч пул талаб қилишса ишонманг, зудлик билан яқин атрофдаги ички ишлар идорасига ёки 102 рақамига қўнғироқ қилинг.