МДҲ давлатларининг «Восток-антитеррор – 2024» қўшма аксилтеррор машғулотлари бу йил биринчи марта Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда МДҲ давлатлари миллий аксилтеррор марказлари штаб бошлиқларининг йиғилиши якунлари бўйича маълум бўлди.
Иштирокчилар аксилтеррор машғулотлари терроризмга қарши кураш тизимининг самарадорлигини синовдан ўтказиш ва биргаликдаги фаолиятнинг уйғунлигини ишлаб чиқишда муҳим элемент эканлигини таъкидладилар.
Уларни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш доирасида «Восток-антитеррор – 2024» ўқув-машғулотининг куч босқичи илк бор Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши маълум қилинди.
Ўзбекистонда биринчи маротаба МДҲ давлатлари ўртасида «Антитеррор» машғулотлар ўтказилади
