7- апрель куни Янгийўл тумани Нурабод маҳалласида даҳшатли ҳодиса юз берди.
Аниқ бўлмаган маълумотларга кўра, ўша куни кечки вақтларда ишдан қайтаётган аёл бир нечта эркаклар томонидан ёқиб юборилган ва ушбу ҳолат натижасида аёл вафот этган.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, воқеа жараёнида эркаклардан бири аёлни ёқиш учун бензин ахтариб кетади ва бу вақтда қолган шериги аёлни қўриқлаб туради. Воқеа юзасидан тўлиқ тафсилотлар йўқ.
Умумий маълумотлар шуни кўрсатадики, аёл вафот этган, гумонланувчилар қайсидир бўлимга олиб кетилган. Аёлнинг уч нафар фарзанди эса етим қолган.
Ogoh.uz ҳолат юзасидан Ички ишлар органларига 9-апрел куни мурожаат билан чиқди. Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати мазкур жиноятни тасдиқлади. Бироқ орадан бир неча кун ўтдики, ҳанузгача воқеа юзасидан аниқ тавсилотлар берилмади.