Utair авиакомпанияси Сургутдан Фарғонага парвозларни тиклади

Россиянинг “Utair” лоукостер авиакомпанияси 6 июндан Сургутдан Фарғонага парвозларни амалга оширади.

Авиакомпания матбуот хизматининг хабар беришича, чипталар сотуви аллақачон бошланган.

Парвозлар 6 июндан бошлаб ҳар ҳафта пайшанба кунлари амалга оширилади. Парвоз жадвали:

Сургутдан учиш – 22:10, Фарғонага келиш – 01:50;

Фарғонадан учиш – 03:20, Сургутга етиб келиш – 07:00.

«Фарғона Марказий Осиёдаги асосий сайёҳлик йўналишларидан биридир. Шунинг учун биз ёзда УТаирнинг базавий аеропорти бўлган Сургутдан тўғридан-тўғри рейсларни қайта тиклашга қарор қилдик. Авиакомпания Фарғонага Москвадан ҳам парвозларни амалга оширади”, — деди авиакомпания президенти Олег Семенов.

Авиакомпания илк бор 2023-йил январ ойида Сургутдан Фарғонага чартер рейсларини йўлга қўйган эди. Кейинчалик парвозлар ҳам ҳафтада бир марта амалга оширилди.