«Йўл меники»:  Шаҳрисабз шаҳрида фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиқди

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 11 апрель куни кеч соат 22:00 ларда, фуқаро Ф.Ф. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли транспорт воситаси билан Шаҳрисабз шаҳар, “Номозгоҳ” МФЙ, Т.Боходир кўчси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида, фуқаро С.Б. бошқарувида бўлган транспорт воситаси билан бир-бирига йўл бермасдан ҳаракатланишгани оқибатида узаро тортишиб қолишган.

Улар Т.Боходир кўчасида жойлашган дорихонанинг олдида транспорт воситаларини тўхтаб, фуқаро Ф.Ф бошқарувида бўлган “Дамас” русумли транспорт воситаси салонида бўлган фуқаролар Қ.А, Б.Х, С.С, А.М.лар транспорт воситасидан тушиб келиб,  ўзаро жанжал қилиб, фуқаролар С.Б, С.Ш.ларга тан жароҳати етказишган.

«Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми билан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, шу куннинг ўзида гумон қилинувчилар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган», — дейилади вилоят ИИБ хабарида.