Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, хусусан, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида 20 дона Isuzu HC 45 русумли автобус харид қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур транспорт воситалари «Бекавтойўловчитранс» МЧЖ томонидан Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган. Улар тез орада Қўқон шаҳри автобус йўналишларида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди, дейилади хабарда. Бу турдаги автобуслар 39 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, ўриндиқлар сони 18 тани ташкил қилади.