Эроннинг Исроилга ҳужуми муносабати билан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилиши ўтказилди

Кеча Эрон Исроилга қарши дронлар ҳужумини бошлади. Шу сабабли БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан Эроннинг ҳужумини “барча қизил чизиқларни кесиб ўтган” мисли кўрилмаган эскалация деб атади. Унинг сўзларига кўра, Исроил “қасос олиш ҳуқуқини” яъни ҳужумга қарши бирор чорани қўллашни ўзида сақлаб қолади.

Ўз навбатида Эроннинг доимий вакили Амир Саид Иравоний Исроилга қарши зарбани “ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати” деб. Эроннинг ҳужуми аниқ ва фақат ҳарбий нишонларга қаратилганини айтди. Аввалроқ ABC News Эрон фақат ҳарбий обектларга ҳужум қилаётганини маълум қилганди.

Йиғилишда иштирок этган БМТ бош котиби Антоний Гуттериш томонларни вазминликка чақириб «Яқин Шарқ аҳолиси ҳалокатли ва кенг кўламли можаро хавфига дуч келмоқда. На минтақа, на дунё бундан ҳам каттароқ урушни хоҳламайди»— дея хулоса қилди.

Эслатиб ўтамиз, кутилган ҳужум сабабли Ўзбекистон, Германия, АҚШнинг бир неча авиакомпаниялари Тел-авивга парвозларни бекор қилганди.