Новосибирск вилоятида хорижликларнинг 2024-йил давомида таксида ишлаши тақиқланди. Бу ҳақда Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травниковнинг тегишли фармони имзоланган.
“2024-йил давомида Новосибирск вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан патент асосида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи хорижий фуқароларни қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича ишга жойлаштиришни тақиқлаш белгилансин” — дейилади ҳужжатда.
Ундан ташқари, Чет элликлар ихтисослаштирилган дўконларда ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари чакана савдосида ишлай олмайдилар
Қарорга кўра, иш берувчилар икки ой муддатда ўзлари ишга ёллаган хорижий ишчилар сонини ушбу қарорга мувофиқлаштиришлари шарт.