Тошкентда иккита Nexia, «Москвич» Tracker ва Monza иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, 16 апрел куни соат 23:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Nexia-3, Nexia-2, «Москвич 412», Tracker-2, Monza русумли автомашиналари йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз», дейилади хабарда.