Урушда ҳалок бўлган Россия ҳарбийларининг сони 50 000 нафардан ошиб кетди

BBC маълумотларига кўра, Украинада ўлган Россия ҳарбийлари сони 50 минг нафардан ошган.

BBC Рус хизмати, Mediazona мустақил медиа гуруҳи ва бошқа кўнгиллилар Россия Украина урушида берган талофатлар сонини 2022 йил февралидан буён ҳисоблаб келмоқда.

Қабристонларда пайдо бўлган янги қабрлар ва очиқ маълумотлар ҳалок бўлган аскарларнинг номини аниқлашга ёрдам бераяпти.

Россия — Украина урушининг иккинчи йилида 27300 дан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлган эди.

Шу вақтгача ўлими аниқланган Россия аскарлари сони 50000 дан ошиб кетди. Бу эса. Москва 2022 йил сентябрида расман тан олган қурбонлар сонидан саккиз баравар кўп.

Украина президенти Президент Володимир Зеленскийнинг берган маълумотларига кўра, 2024 йил февралида 31000 Украина аскари ҳалок бўлган.