Жисмоний фаоллик саратонга чалиниш хавфини камайтиради

Мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланадиган респондентларда жисмоний машқлар қилишга хуши йўқ бўлганларга қараганда саратоннинг айрим турларининг ривожланиш хавфи 20-25 фоизга камроқ бўлган.

Бу ҳақида “Medicine and Science in Sports and Exercise” халқаро тиббиёт журнали олимларнинг 45 дан ортиқ тадқиқот ва илмий мақолаларни таҳлил қилган ҳолда хабар берди.

Ва шунингдек, мақолада «спортнинг ўзи ушбу касалликдан ҳимоя қилади, дейиш нотўғри. Жисмоний фаоллик ўсимта ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган биологик фаол моддалар даражасини пасайтиради», дейилган.